ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ БОЛАЛАРНИ БАЙРАМ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ
2521
Болалар – ҳаётимиз қувончи, келажагимиз эгалари. Уларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш, тарбия бериш барчамизнинг инсоний бурчимиздир.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимиздаги реабилитация марказига эга бўлган “Имкон” давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов, Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори Ф.Алламбергенов, Мактабгача таълим вазири Ж.Уснатдинова, Нукус шаҳар ҳокими У.Панаев болаларни байрам билан табриклаб, совғалар топширди.
Ҳурматли Президентимиз томонидан юртимизда болаларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг салоҳиятини юзага чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 августдаги “Оролбўйи минтақаси болалари учун реабилитация марказига эга бўлган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида қурилиб, 2019 йилда фойдланишга топширилган реабилитация марказига эга бўлган “Имкон” давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 118 бола тарбияланмоқда. Марказга эшитишида, психологик ривожланишида ва ҳаракат тизимида нуқсони бўлган 2 ёшдан 7 ёшгача болалар қабул қилинади. Шу билан бирга, 2 ёшдан 16 ёшгача болалар ва ўсмирлар ҳам реабилитация марказига қатнаши мумкин.
Муассасада Россия Федерациясининг Москва шаҳридаги “Болалик” реабилитация марказида, Санкт-Петербург шаҳридаги А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетида, Корея Республикасида тажриба орттириб келган педагоглар, тиббиёт ходимлари ва дефектологлар фаолият олиб бормоқда.
Ҳозирги вақтда бу болалар боғчасида 137 юқори малакали тиббиёт ходимлари ва тажрибали педагог кадрлар коррекциявий педагогика фаолиятини олиб бормоқда. Бу ерда болаларнинг саломатлигини тиклаш, уларга билим ва тарбия бериш учун барча имкониятлар яратилган.
Тадбирда боғча тарбияланувчилари ижросидаги концерт дастури барчага байрам кайфиятини бағишлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати