Ғолибларга сертификатлар топширилди
4152
6-ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Жўқорғи Кенгес ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан давлат грантлари бўйича эълон қилинган олтинчи ва еттинчи танловларининг ғолибларига сертификатлар топшириш тадбири ўтказилди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш ва жамоат бирлашмалари масалари қўмитаси раиси, Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси Д.Қурбаниязов очди ва олиб борди.
Аввал хабар қилганимиздек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан шу йилнинг 21-сентябридан 21-октябрига қадар муддат оралиғида давлат гранти бўйича эълон қилинган олтинчи ва еттинчи танловларга жами 15 лойиҳа келиб тушди ва лойиҳа аризаларининг рўйхати ва электрон базаси шакллантирилди. Лойиҳалар Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг аъзолари томонидан қараб чиқилиб, уларнинг мазмуни, асосий мақсадлари, амалга ошириш механизмлари ва кутилаётган натижалари муҳокама қилинган эди.
“Арал балықшысы” газетаси таҳририятининг “Соф танада-соф ақл!” номли лойиҳаси, Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлимининг “Ғамхўрлик” номли лойиҳаси, Қорақалпоғистон Республикаси “Кеўил нуры” хотин-қизлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг “Оила бюджетини шакллантиришда хотин-қизларнинг роли” номли лойиҳаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг “Бизнинг имкониятимиз чексиз!” номли лойиҳаси ғолиб, деб топилди.
Тадбирда танловлар ғолибларига сертификатлар топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати