Бюджет лойиҳаси муҳокама қилинди
2307
8 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 2022 йил учун бюджет лойиҳасини муҳокама қилишга бағишланган мажлис ўтказилди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, тегишли вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгашларининг депутатлари, котибият ҳамда тегишли доимий комиссиялари раислари иштирок этди.
Мажлисни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш ва жамоат бирлашмалари масалари қўмитаси раиси Д.Қурбаниязов очди ва олиб борди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда юртимизда Ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида бюджет маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш, маҳаллий бюджетларнинг эркинлигини таъминлаш, бюджет маблағларининг шаклланиши, уларнинг сарфланиши устидан парламент ва жамоат назоратини кучайтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бу борада қабул қилинган Қонун ва Қарорлар бюджетни шакллантиришда маҳаллий Кенгашларнинг ваколатларини янада кенгайтирмоқда ҳамда ҳудудларнинг ўзлари учун қўшимча захираларини аниқлашда мустаҳкам асос бўлмоқда.
Сўнгги йилларда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барча шаҳар ва туманларимизда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда, кўплаб ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилмоқда.
Ўтган беш йил давомида маҳаллий бюджет прогнозининг ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан ичимлик ва оқава сув таъминотини яхшилаш, мазкур объектларда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 2018-2020 йилларда 8,5 млрд. сўмлик, ички йўллар ва автомобиль йўлларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун 22,5 млрд. сўмлик маблағлар ажратилди.
Шунингдек, ижтимоий соҳа объектларида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 2017-2021 йилларда мактабгача таълим соҳасида 64,3 млрд. сўм, халқ таълими соҳасида 71,8 млрд. сўм, соғлиқни сақлаш соҳасида 50,1 млрд. сўм, маданият соҳасида 20,5 млрд. сўм ажратилди.
Бундан ташқари, жойларда “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” дастурларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун 194,7 млрд. сўмлик маблағлар ажратилди. Шу билан бирга, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга ҳар томонлама амалий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида 37,7 млрд. сўмлик маблағлар тегишли жамғармаларга ўтказиб берилди.
Кун тартибидаги масала – Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 2022 йилги маҳаллий бюджет параметрлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари Д.Султонов маъруза қилди.
Депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати