Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг навбатдаги мажлисида муҳим вазифалар белгилаб олинди
1268
9 ноябрь куни Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.
Видеоконференц алоқа тарзида бўлиб ўтган мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши аъзолари ҳам иштирок этди.
Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Коррупцияга қарши курашиш Миллий Кенгаши раиси Т.Нарбаева очди ва бошқариб борди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил олиб борилмоқда, мамлакатда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва «яширин иқтисодиёт»ни қисқартириш чоралари кўрилмоқда ҳамда «Коррупциясиз соҳа» лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июнь кунги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашларини ташкил этишга оид бир қатор вазифалар белгиланган.
Бу бўйича Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг 2021 йилнинг 19 августдаги мажлиси қарорига биноан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари тўғрисидаги низом ва ҳудудий кенгашлар аъзоларининг намунавий рўйхати тасдиқланди.
Мажлис кун тартибида олий таълим ва қурилиш соҳаларида "коррупциясиз соҳа" лойиҳасини амалга ошириш ҳолатлари, коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган Давлат дастурининг ижроси тўғрисидаги ва бошқа тегишли масалалар муҳокама қилинди ва ушбу масалалар юзасидан муҳим вазифалар белгилаб олинди.