Маҳалла ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди
1771
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига биноан Республика ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 22-26 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасидаги маҳалла ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш бўйича жойларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги ўрганилди.
27 ноябрь куни мазкур ўрганиш натижаси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида йиғилиш ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими В.Ўринбоев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, вазирлик ва бошқармалар раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари иштирок этди.
Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов олиб борди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда Ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг мурожаатларини ҳал қилиш, ёрдамга муҳтож, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, маҳаллаларда жиноятчиликни камайтириш, содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Йиғилиш кун тартибидаги масала – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 22-26 ноябрь кунлари ҳудуддаги маҳалла ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш бўйича жойларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Ўрганишлар давомида ҳудуддаги мавжуд 40 дан зиёд маҳаллаларда 100 га яқин оилалар билан аҳоли бандилигини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, жиноятчиликлар ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали амалга ошириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ишлар олиб борилганлиги қайд этиб ўтилди.
Шунингдек, ажралиш ёқасида турган оилаларни сақлаб қолиш, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга “ҳимоя ордери”ни бериш ва уларнинг бузилган ҳуқуқлари тиклаш, маҳаллаларда жиноятчиликка қарши курашиш ва уларни барвақт олдини олиш, жиноятдан ҳоли муҳитни шакллантириш, жиноят содир этилишига йўл қўймасмлик борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, ўрганишлар натижасида Қорақалпоғистон Республикасида тарбияси оғир вояга етмаганлар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган нотинч оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш борасида бир қатор ечимини кутаётган муаммолар мавжуд эканлиги аниқланди.
Йиғилишда кун тартибидаги масалаларни атрофлича муҳокама қилган ҳолда мутасадди идора ва ташкилотларга аҳоли бандлигини таъминлаш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликлар профилактикасини амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди ҳамда бу борада “Қорақалпоғистон тажрибаси”ни яратиш кераклиги қайд этиб ўтилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати