Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг учинчи йиғилишида иштирок этди
2771
Жорий йилнинг 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ўртасида ҳамкорлик бўйича комиссиянинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этди.
Йиғилишда экология соҳасидаги ҳамкорлик, хусусан, Орол денгизини тиклаш, унинг экотизимини ҳимоя қилиш бўйича қўшма дастурлар ва чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек амалга оширилаётган янги лойиҳалар кўриб чиқилди. Шунингдек, Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилашга қаратилган чора - тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Долзарб масалаларни ҳал қилишда парламентлараро ва халқаро ҳамкорлик имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Хусусан, экологик муаммоларни ҳал қилиш ва Орол денгизи фожиаси оқибатларига қарши туриш ҳар икки мамлакат учун ҳам стратегик аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев экологик муаммоларни юмшатиш ва Оролбўйи минтақаси аҳолиси учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида таъкидлади.
Бундан ташқари, Орол денгизининг қуриган тубини кўкаламзорлаштириш ва "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси дойрасида иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этиш, дарахтзорларни кўпайтириш орқали ўсимликларни сақлаш, тиклаш ва кўпайтириш бўйича ишларни самарали ташкил этиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Томонлар ушбу йўналишда илмий-тадқиқот фаолиятини янада ривожлантириш ва Орол муаммосини глобал миқёсда илгари суриш, уни келгуси қўшма тадбирлар кун тартибига киритиш бўйича биргаликдаги ишларни амалга ошириш бўйича келишиб олди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати