Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ижарадаги талаба: участка нозири пропискани баҳона қилиб жарима солди” номли танқидий материалига жавоб
1614
Жорий йилнинг 18 январь куни «Sizdantelegram» телеграмм каналида “Ижарадаги талаба: участка нозири пропискани баҳона қилиб жарима солди” мавзусида танқидий материал чиқди. Унда: «Талабаман. “Дом”да ижарада тураман. Cоат 19:00 ларда ҳудуд инспектори ва ёрдамчиси прописка текшириб келди. Сўнг идорасига олиб бориб, бирор огоҳлантиришсиз энг кам ойлик маошнинг ярми миқдорида жарима ёзиб берди...» дейилган.
Мазкур материалда кўрсатиб ўтилган муаммолар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тегишли тартибда ўргиниб чиқилди.
2020 йил 15 январь куни Нукус шаҳар «Гузар» маҳалла фуқаролар йиғинида ушбу ҳудуд профилактика инспектори Д.Атаджанов ва унинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси Н.Жумамуратов ўзларига бириктирилган маъмурий ҳудудида Нукус шаҳар «Гузар» МФЙда уйма-уй юриб, 22-кичик туманидаги хонадонларининг бирида Амударё тумани «Қипчоқ» овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро А.Х олдин ҳудудий профилактика инспектори ва унинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси томонидан доимий ёки вақтинча ҳисобга ўтириши бўйича огоҳлантириш берилганлигига қарамасдан шу манзилда доимий ёки вақтинча ҳисобга ўтирмасдан яшаб келганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, фуқаро А.Х.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми (115.000 сўм) миқдорида жарима қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 223-моддаси: «Паспорт тизими қоидаларини бузиш»
Фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга турмасдан яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши ёки эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳақиқий бўлмаган яшаш гувоҳномаси билан яшаши, вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаши, яшаш гувоҳномасини қасддан яроқсизлантириши, эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши, базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати