Тезюрар поезд Нукусгача боради
2428
Президент Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Бухоро – Урганч – Хива темир йўлини электрлаштириш лойиҳаси бўйича тақдимот билан танишди.
Мазкур лойиҳанинг қиймати 445 миллион доллар, лойиҳа доирасида Бухородан Хивагача бўлган 465 километр темир йўл тармоғи электрлаштирилади, бекат, нимстанциялар ва бошқа иншоотлар қурилади.
Йўлнинг самарадорлиги, шунга яраша, анча ошади. Масалан, поездларнинг юқори тезлиги соатига 250 километргача бўлади. Натижада йўловчиларнинг Тошкентдан Урганчгача етиб бориш вақти 14 соатдан 6 соатга, Бухородан Хивагача 8 соатдан 3 соатгача қисқаради.
Президентимиз мутасаддиларга ҳозирги лойиҳага ҳамоҳанг тарзда, Нукус шаҳригача бўлган темир йўлни ҳам электрлаштириш бўйича кўрсатма берди.
Бунинг натижасида Тошкент билан Нукус ўртасидаги қатнов вақти 16 соатдан 7 соатгача қисқаради.
Тадбирда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, давлат ташкилотлари биноларида қуёш панеллари ўрнатиш, аҳолини бу борада рағбатлантириш масалалари бўйича ҳам топшириқлар берилди.