Президент қарори асосида маҳаллаларни обот қилиш бўйича ишлар давом этмоқда
1226
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2022-йил 25-октябрьдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарори асосида Қораўзак туманида бир қанча ишлар амалга оширилди.
Қарорга асосан туман бўйича 5 та маҳаллада 5 та лойиҳани амалга ошириш учун 6,6 млрд. сўм маблағ ажратилиб, қурилиш ишларини олиб бориш белгиланган. Бугунги кунга келиб 3,4 млрд. сўм маблағ дойрасида қурилиш ишлари якунланди.
Жумладан, 3 та лойиҳада 2,8 млд. сўмлик 11,6 км ички хўжалик йўлларни таъмирлаш белгиланган бўлиб, амалда 1,4 млрд. сўмлик 6,7 км тупроқ йўлларга қум-шағал аралашмаси тўшалди.
Сув объектлари бўйича 1 та лойиҳада 2,9 млрд. сўмлик 5 км сув тармоғини тортиш ва чучук сув станциясини қуриш белгиланиб, амалда 1,2 млрд. сўм миқдоридаги иш кўлами бажарилди ва 4,2 км сув тармоғи янгиланди. Чучук сув станциясини қуриш ишлари давом этмоқда.
Шунингдек бошқа йўналишлар бўйича «Ата мәкан» МФЙ ҳудудида тунги яритиш чироқларини ўрнатиш бўйича 1 та лойиҳада 840 млн сўмлик иш кўлами белгиланиб, бугунги кунга қадар 715 млн. сўмлик иш ҳажми якунланди.
Айтиш жоизки, ўтган йили «Обот қишлоқ» жастури дойрасида биргина «Есимөзек» ОФЙда 160 ўринга мўлжалланган болалар боғчаси қурилиб, овулдаги 11-сонли мактаб таъмирланди. Янги трансформатор қурилиб, фаолияти тўхтаб қолган шифокорлик пункти қайта ишга туширилди.
Айтиш жоизки, ўтган йили «Обот қишлоқ» жастури дойрасида биргина «Есимөзек» ОФЙда 160 ўринга мўлжалланган болалар боғчаси қурилиб, овулдаги 11-сонли мактаб таъмирланди. Янги трансформатор қурилиб, фаолияти тўхтаб қолган шифокорлик пункти қайта ишга туширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати