Ўзбекистон Республикаси Президенти чет эл делегациялари раҳбарларини қабул қилди
1475
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассирни, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни, Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруийни, Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надни, Саудиянинг “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян ва БМТ Бош котибининг ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ижрочи котиби Ольга Алгаеровани қабул қилди.



















