«Янги Ўзбекистон – дўстлик бўстони»
726
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Янги Ўзбекистон – дўстлик бўстони» шиори остида миллатлараро дўстлик фестивали бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Ижтимоий ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Р.Нуразизов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б.Утемуратов, «Қозоқ», «Рус», «Украин», «Туркман», «Кореец» миллий маданий марказларидан вакиллар қатнашди. Шунингдек, фестивалда Полесск давлат университети ректори Валерий Иванович Дунай меҳмонда бўлди.

