1271
Татаристон Республикаси раҳбари Рустам Минниханов бошчилигидаги делегация Нукус шаҳридаги «Prime electric engineering» корхонасида бўлди. Корхона маиший техника ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, унда бир қанча маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Татаристон Республикаси раҳбари Рустам Минниханов бу ердаги иш жараёни, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

