1889
Юртимизга келган ҳар қандай меҳмон И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейини кўрмастан кетмайди. Татаристан Республикаси Раиси Рустам Минниханов ҳам бу одатни четлаб ўтмади. Делегациянинг навбатдаги манзили И.В.Савицкий номидаги Корақалпоқ давлат санъат музейига саёхат қилиш бўлди. Бу музейга 1966 йилда асос солинган бўлиб, музей И.В.Савицкийнииг мехнатлари ва у тўплаган қорақалпоқ халқ амалий санъат асарлари негизида ташкил топган. Ундаги дурдона асарлар бутун дунё эътиборини жалб қилиб, "Саҳродаги лувр", "Шарқ гавҳари" деб номлангани билан аҳамиятли.
Татаристон Республикаси Раиси музейда сақланаётган бебаҳо экспонатлар билан танишар экан, бу музейга туристлар оқимини янада кучайтириш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

