Сафар давомида делегация аъзолари Қорақалпоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан ҳам танишди. Кўргазмадан етук технологиялар билан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан бирга қўл меҳнати, халқ амалий санъати, серқуёш ўлкамизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам ўрин олган.