Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди
1807
Мажлисни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев олиб борди.
Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида маънавият ва маърифат йўналишида амалга оширилган ишлар, шу билан бирга келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг миллий қадриятлар, маънавият ва маърифат ишларини ривожлантириш бўйича сектор раҳбари А.Маврулов, Жўқорғи Кенгес депутатлари, Маънавият ва маърифат Кенгаши аъзолари, вазирлик ва ташкилот раҳбарлари, тегишли соҳа вакиллари ҳамда видеоконференц алоқа орқали барча шахар ва туман Кенгаш раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда таъкидланганидек ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олиш учун миллий ғоя асосида ишларни ташкил қилиш бугунги куннинг энг аҳамиятли вазифаларидан бири ҳисобланади.
Сўнги йилларда Президентимиз томонидан маънавий-маърифий соҳадаги ишларни тубдан яхшилаш борасида натижали амалий ишлар олиб борилиб, шу йўналишда бир қанча қарорлар қабул қилинди.
Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон бўлими билан биргаликда вазирлик, ташкилот, шахар ва туман ҳокимликлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилган.
Йиғилишда соҳа вакилларига хато-камчиликларни ўз вақтида бартараф қилиш ва бу йўналишда ишларнинг натижадорлигини ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.