ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ВА ИННОВАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА
1499
2022-2026 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси доирасида «яшил» ва инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳамда иқтисодиётнинг барча тармоқларида ресурсларни тежашни янада кенгайтириш мақсадида Ҳукумат комиссиясининг 2023 йил 29 сентябрдаги “2023-2025 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури режа кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш, олий даражадаги ташрифлар ва халқаро тадбирлар доирасида эришилган келишувлар ҳолати юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 85-сон баёнининг 7-иловасига асосан Испания давлати Eolica Navarra корхонаси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида "MINARET ECO COMPLEX" МЧЖ томонидан “50 МВт қувватига эга қуёш электр станциясини ва эко комлекс ташкил этиш” лойиҳаси 2025 йил ишга туширилиши режалаштирилган.
Лойиҳа қиймати 50 млн. долларни ташкил этиб, шундан ўз маблағи – 25 млн доллар, тўғридан тўғри хорижий инвестиция – 25 млн доллар. Мазкур лоийха асосида йилига 150 млн кВт/соат электр энергия ишлаб чиқарилиб, 150 та янги иш ўринлари ташкил этилади.
Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар:
- қуввати 50 МВт бўлган қуёш электр станциясини қуриш;
- 120 хонали 4 юлдузли меҳмонхона қуриш
- томчилатиб суғориш учун иккита сув хавзасига эга 5 гектарли яшил ҳудуд яратиш
- 2,5 км йўл бўйлаб ободонлаштириш
- автомобилларга ёқилғи қўйиш ва хизмат кўрсатиш шахобчасини ташкил этиш
- ресторан / кафе
- 110 кВт кучланишли янги ўчириб-ёқиш пунктини қуриш;
- узунлиги 1 км бўлган икки занжирли 110 кВт кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш.