IТ соҳасини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири
1770
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида бўлиб, ёшлар билан учрашди.
Учрашув яқиндан мулоқот ҳамда очиқ-ойдин фикр алмашиш йўсинида ўтказилди.
Унда дастлаб, муҳтарам Президентимиз бошчилигида сўнги йилларда таълим соҳасини ривожлантириш, соҳага инновацион технологияларни кенг жалб қилиш, IТ соҳасида амалга оширилаётган ишларни янада кенгайтириш, шу асосда юртимизнинг ривожланиши йўлида барча соҳаларда замонавий ахборот технологияларни тадбиқ қилиш, рақамлаштиришни кенг қўллаш борасидаги имкониятлар берилаётгани таъкидлаб ўтилди.
Учрашувда шунингдек, муҳтарам Юртбошимиз томонидан шу даражада имкониятлар яратиб берилаётганига қарамасдан республикамизда IТ соҳасини ривожлантиришда ишлар етарли даражада эмаслиги танқид қилинди.
"IТ соҳаси бу келажак касби ҳисобланади. Яъни, унда кам пул сарфлаш орқали юқори даромад олиш мумкин. Шунингдек, давлат бошқаруви соҳасида рақамлаштиришни қўллаш, ортиқча вақт талаб қиладиган қоғозбозликни камайтириш, бюрократик тўсиқлар каби қатор иллатлардан қутилишда бу соҳани ривожлантиришнинг аҳамияти алоҳида. Энг муҳими, IТ соҳаси билан халқимизнинг оғирини енгил қилиш, турмушини фаровон қилишда кенг имкониятларга эга бўламиз"- деди Жўқорғи Кенгес Раиси ўз сўзида. - "Муҳтарам Президентимизнинг IТ соҳасини ривожлантиришга, умуман барча соҳаларнинг ривожланиши учун, айниқса Қорақалпоғистон учун қаратаётган эътиборлари ва ғамхўрликларининг чеки йўқ. Муаммо фақатгина айрим раҳбарларнинг ўз вазифасини тўлиқ бажаришида."
Жўқорғи Кенгес Раиси IТ соҳаси бўйича хизматлар кўламини кенгайтириш, экспортни янада ошириш, рақамлаштиришни ривожлантириш керак эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, муҳтарам Президентимиз томонидан соҳани ривожлантиришга қўшимча шарт-шароиларни яратиш бўйича яна бир қатор имкониятлар берилганлигини алоҳида тилга олди.
Шунингдек, белгиланган мақсадларга эришиш ва топшириқларни бажаришда хорижнинг IТ ва бошқа йўналишлардаги нуфузли компанияларида ишлаётган қорақалпоғистонлик ёшларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳим вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.
Жўқорғи Кенгес Раиси ўқув юрти томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан ҳам танишди ва яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, янада янги ғоялар ва халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилувчи мураккаб лойиҳалар устида кўпроқ ишлаш ҳамда изланишлар олиб бориш кераклигини қайд этди. Ўз навбатида, бугунги кунда филиалда яратилган лойиҳалар бўйича ишларда ўқув юртининг салоҳиятидан келиб чиқиб, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги, замонавий билим беришга эътиборни кучайтириш керак эканлиги ҳам алоҳида тилга олинди.
Учрашув давомида ўқув юртининг профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлари томонидан бир қатор таклифлар, янги ташаббуслар билдирилди. Ўз навбатида, барча билдирилган таклифлар ёзиб олиниб, албатта қўллаб-қувватланиши таъкидланди.