Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига бўлган алоҳида эътибори натижасида 43 432 та хонадонда яшовчи фуқароларнинг мурожаати ижобий ҳал қилинди
1537
Ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори ва ғамҳўрлиги натижасида, халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Кўп сонли фуқароларимиз томонидан сайёр қабуллар ва кўча бошилари билан учрашувлар давомида кўтарилган уй-жойларнинг кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ муаммоли масалалар бўйича ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистонга бўлган ташрифи давомида эътиборга олиниб, ушбу масалани ижобий ҳал қилиш бўйича ваъда берган эди. Кўп ўтмай фуқароларимиз кутган яна бир тарихий фармон имзоланди. Президентимизнинг “Қорақалпоғистон Республикаси халқини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний шахслар томонидан қурилган уй-жойларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тўғрисида” ги 119-сонли фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги фуқароларнинг ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларсиз қурилган 43 432 та уй-жойлар жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқини, унда жойлашган иморатларга мулк ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклиф қўллаб-қувватланди. Яъний Президентимизнинг бевосита қўллаб-қувватлаши билан 43 432 та ҳүжжатсиз уйлардинг кадастри расмийлаштириб берилиши белгиланди. Фармонга кўра намуна сифатида Хўжайли ва Тахиатош туманларидаги турар жой объектларида ўрганиш ишлари олиб борилди ва Халқ депутатлари туман кенгашлари таклифига асосан ҳужжатларсиз қурилган жами 232 та турар жойларга мулк ҳуқуқини ва ер участкасига ижара ҳуқуқини тан олиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Президиум қарори қабул қилинди. Ҳаммамизга маълумки кадастр ҳужжати йўқлиги сабабли мазкур уй-жойларда яшовчи фуқароларнинг олдида бир қанча муаммолар пайдо бўлар эди. Эндиликда 232 та хонадонда яшовчи мингдан ортиқ фуқарони қийнаб келаётган масала ижобий ҳал қилинди. Фармоннинг бажарилиши бўйича тегишли ишлар барча туман ва шахарларда давом этади ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг барча зарурий чоралари кўрилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати