«Алғыс-2023» йилнинг энг фаолларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
2055
Бугун Қорақалпоғистон санъат саройида «Алғыс-2023»- маданият ва санъат соҳасидаги йилнинг энг фаолларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, ҳурматли Президентимиз бошчилигида барча соҳалар қаторида маданият ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлаш, соҳани ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида тўхталиб ўтди. Ўтган қисқа давр ичида соҳага тегишли бир қатор фармон ва қарорларнинг қабул қилиниши, бу соҳадаги ишлар кўламини янги босқичларга кўтармоқда. Айниқса, Қорақалпоғистон бўйича алоҳида қабул қилинган қарорлар миллий маданиятимиз билан санъатимизни янада ривожлантиришда улкан аҳамиятга эга. Жорий йилнинг10-июль куни «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорнинг қабул қилиниши Президентимизнинг Қорақалпоғистонга, унинг маданияти ва санъатига бўлган ўзгача эътиборнинг яққол кўриниши бўлди десак янглишмаймиз. 

Бугун бўлиб ўтган тантанали тақдирлаш маросимида маданият ва санъат соҳасида фидойилик қилиб келаётган бир қатор соҳа вакиллари, ёшлар ва нуроний-устозлар «Фидойи меҳнатлари учун», «Миллий рақс санъатини ривожлантиришдаги хизматлари учун», «Йилнинг энг фаол ижодкорлар жамоаси», «Ёшларни тарбиялашдаги фаоллиги учун» каби 26 номинация бўйича «Алғыс-2023» мукофоти билан рағбатлантирилиб, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Тақдирлаш маросими маданият ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.