Жўқорғи Кенгес Раиси Хитой давлатидан келган инвесторлар билан учрашди
1623
Хитой Халқ Республикаси элчисининг таклифи билан Хитойнинг Фуцзянь провинциясининг «Sichuan Metallurgical Control Group Co., Ltd.» компанияси вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаевнинг қабулида бўлди.
Жўқорғи Кенгеси Раиси дастлаб давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида эътибори, фуқароларимизнинг турмуш ободонлигини таъминлаш, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицион жозибадорлигини орттириш бўйича қабул қилинган Қарор ва Фармонлар тўғрисида сўз юритилди.
Учрашувда «Sichuan Metallurgical Control Group Co., Ltd.» компанияси Қорақалпоғистон Республикасига дастлабки босқичда 35 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш орқали олтин ва мисни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришгача мис кластерини ташкиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича муҳокама қилинди.
Шу билан бирга республикамиз ҳудудида янги инвестицион лойиҳаларни ишга тушириш, бу борада ҳамкорликни йўлга қўйиш, Хитой-Ўзбекистон шунингдек Қорақалпоғистон билан бирга ўрнатилган алоқаларни янги лойиҳалар орқали яна янги босқичларда давом эттириш, Қорақалпоғистонда тоғ-кон саноатини ривожлантириш, метал рудаларини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда ишлаб чиқариш ва бошқа бир қатор лойиҳалар тўғрисида сўз юритилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати