Тахиатош туманидаги “Болалар уйи” тарбияланувчиларига Президент совғалари топширилди
2332
Болалар бизнинг келажагимиз, эртамиз эгалари, савобли ишларимизнинг давомчилари ва кўзимизнинг нурлари. Шу сабабли, уларга қанча эътибор берсак, меҳр кўрсатсак арзийди. Уларга ғамҳўрлик қилиш, болажон ва меҳрли халқимизнинг инсонийлик фазилатларидан биридир. Фарзандларимизнинг бизданда бахтли ва фаровон ҳаётда яшаши учун бугун барча имкониятлар яратилмоқда.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Тахиатош “Болалар уйи” да тарбияланаётган болажонларга Президент совғаларини топшириш ва янги йил байрами билан табриклаш учун мазкур даргоҳга ташриф буюрди.
Қиш зийнатлари билан безатилган янги йил арчаси атрофида ташкил этилган байрам тадбирида, жажжи болажонлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари ва мусиқали чиқишлар меҳмонларга манзур бўлди.
Болалар ҳамиша Президент эътибори ва ғамҳўрлигида, бугун байрам арафасида уларга Президентимизнинг совғалари топширилди ва кириб келаётган Янги йил байрами билан табрикланди.
Шу билан бирга Жўқорғи Кенгес Раиси Тахиатош “Болалар уйи” даги шароитлар ва унда тарбияланаётган болаларнинг бугунги аҳволи билан танишди.