Жўқорғи Кенгес Раиси оилавий болалар уйи тарбияланувчиларига Президент совғаларини топширди
1540
Бағрикенглик, болаларни севиш, меҳр-мурувватли бўлиш халқимизнинг энг юксак инсоний фазилатлари саналади. Айниқса болаларга ғамҳўрлик кўрсатиб, уларни меҳр-мурувватли инсон қилиб камолга етказишга давлат даражасида эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз зарур. Ҳозирги кунда Тахиатош туманидаги 1-сонли оилавий болалар уйида 6 нафар, 2-сонли оилавий болалар уйида 9 нафар болалар тарбияланиб вояга етмоқда. Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев мазкур оилалардаги байрам тадбирларида иштирок этди.
Жўқорғи Кенгес Раиси болаларни Янги йил байрами билан табриклаб, уларга Президентимизнинг табриги ва совғаларини топширди. Болалар ҳар доим Президентимизнинг эътибори ва ғамҳўрлигида эканлигини таъкидлаб, уларнинг ҳар томонлама етук, ақл-фаросатли, замон билан ҳамнафас, комил инсон бўлиб камол топишида барча имкониятлар яратилишини билдирди. Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари Янги йил байрамига бағишланган рақслар ва мусиқали чиқишларини меҳмонларга намойиш этди.