Кураш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди
2375
Бугун Нукус шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида (Манеж) спортнинг кураш тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни мусобақанинг очилиши муносабати билан табриклади ва омад тилади. Айтиш жоизки, сўнги йилларда юртимизда мухтарам Президентимиз раҳбарлигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, ёшларни спортга кенг жалб қилишга, Олимпия спорт турлари билан бир қаторда миллий спорт турларини ривожлантиришга алоҳида этибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Уч ярим минг йиллик тарихга эга, ўзида мардлик, жасорат, ватанпарварлик ғояларини мужассам этган курашни оммалаштириш, ривожлантириш ва уни дунёга танитиш ишлари янги босқичга кўтарилмоқда. Албатта, мана шундай мусобақаларнинг ўтказилиши юртимизда кураш спорт турини янада оммалаштиришда ва халқаро мусобақалар ғолибларини тайёрлашда алоҳида аҳамият касб этади. Ўтказилган тадбир давомида ўз вазн тоифаси бўйича ғолиблар қаторидан жой олган полвонларга медал ва қимматбаҳо совғалар топширилди.