Нукус шаҳридаги 6 нафар ёшлар янги хонадон эгаси бўлди
2448
Ҳурматли Президентимиз томонидан болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, ота-онасидан айрилган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш шу билан бир қаторда ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида бир қанча натижали ишлар амалга оширилмоқда. 2021 йил 9-август кунги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан айрилган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 5216-сонли Президент қарорининг қабул қилиниши ҳам шу доирадаги ишларнинг ҳуқуқий асосини белгилаб берди.
Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика бюджетидан 825 млн. cум маблағ ажратилиб, Нукус шаҳрида рўйхатда турган, уй-жойга муҳтож 6 нафар ёшларга барча қулайликларга эга янги уйлар берилди. Бундан ташқари “Мехр дафтари” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилиб, қўшимча 2 нафар ёшни уй-жой билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бугун Янги йил байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси 6 нафар ёшларга янги уй-жойларнинг калитларини топширди. Байрам арафасида янги уй-жойларнинг берилиши ҳаёт машаққатларини енгиб яшаётган бир гуруҳ ёшлар учун ҳақиқий хурсандчилик бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати