Кегейли туманида янги мактаб иморати қурилиши якунланди
1802
Президентимизнинг «Янги Ўзбекистон» массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Кегейли тумани «Ақтуба» ОФЙ ҳудудида «Янги Ўзбекистон» массиви қурилиши бошланган еди.
Янги турар-жойлар билан бирга массивни тўлиқ инфратузилма билан таъминлаш, ижтимоий объектларини қуриш ҳам режада белгиланган бўлиб, фармон ижросини таъминлаш борасида 12,6 млр. сўм маблағ ажратилди ва массивда 320 ўринли янги мактаб иморати қурилиши якунланди. Унда болаларнинг замонавий билим олиши учун барча шароитлар яратилган.
Алоҳида таъкидлаш жоиз, Президентимиз этибори билан болалар учун яна бир замонавий билим даргоҳи қад кўтарди.