Республика ҳудудий перинатал марказида ўрганиш ишлари олиб борилди
1345
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси З.Реймова томонидан Республика ҳудудий перинатал марказида ўрганиш ишлари олиб борилди. Мутасаддилар билан бирга марказда коррупцион ҳолатларга қарши курашиш, уларнинг олдини олиш, шунингдек, фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлаётган таъмагирлик ҳолатлари ўрганилди. Шунинг билан бирга, ўрнатилган Адолат қутичаларида фуқаролар томонидан қолдирилган мурожаатлар мутасаддилар билан бирга кўриб чиқилди. Шунингдек, оналар ва болалар учун яратилган шароитлар ўрганилганида бир қатор камчиликлар аниқланди ва айримлари жойида ҳал қилинди.
Бундан кейин, марказ ҳодимлари билан бирга учрашув ташкил этилиб, фуқароларнинг кўплаб норозиликларига сабаб бўлаётган айирим бўлимлардаги таъмагирлик ҳолатлар албатта жавобгарликга сабаб бўлиши таъкидланди. Мутасаддилар томонидан аниқланган фактлар бўйича ҳам тушинтиришлар берилиб, коррупцияга қарши курашда ҳар бир ҳодим биргаликда ҳаракат қилиши кераклиги тушинтирилди.