Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди
1398
Республикамизда 14-январ – Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 32-йиллиги кенг нишонланмоқда.
Бугун пойтахтимиздаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Шимолий-Ғарбий харбий округи, ҳуқуқ тартибот органлари меҳнат жамоалари, олий таълим муассасалари уруш ва меҳнат фахрийлари номидан гулчамбарлар қўйилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этди.
Барча халқлар учун давлат хавфсизлиги, эл-юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги энг катта бойлик ҳисобланади.
Ота-боболаримиздан бизга меърос бўлиб қолган она Ватанимизни кўз қорачиғидек асраш, юртимиз тинчлигини таъминлаш ҳар биримиз учун муқаддас бурч бўлиб ҳисобланади. Шу сабаб мазкур сана Ватанни севиш, халқимизга садоқат, мардлик ва жасорат каби инсоний қадриятларни ўзида мужассам этган байрам сифатида қалбларимизда чуқур ўрин эгаллайди.