Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллани қўллаб-қувватлаш Кенгашининг ташкилий мажлиси бўлиб ўтди
2045
Мажлисни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев бошқариб борди.
Бўлиб ўтган мажлисда ҳурматли Президентимизнинг 2023 йил 21-декабрьдаги «Маҳалла институтининг жамиятдаги рўлини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги 209-сон фармони ҳамда «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 402-сон қарори билан мамлакатимизда маҳалла институтининг обрўсини янада орттиришга этибор кучайганлиги таъкидлаб ўтилди.
Айтиш жоизки, ушбу фармон ва қарор билан маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада жадаллаштириш, маҳалла кесимида ишлашга масъул бўлган шахсларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг ҳамкорлигини таъминлаш, маҳаллаларнинг ўз фаолиятини амалга ошириши учун зарур шароитлар яратиш, уларга қонунда белгиланган вакилликларини амалга оширишига кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Ушбу асосда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар) Маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашларини ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳар ҳокимларига тегишли тартибда республика кенгаши, ҳудудий кенгашларга жамоатчилик асосида раҳбарлик қилиш белгиланди.
Бугунги ўтказилган ташкилий мажлисда туман (шаҳар)лардан делегат сифатида сайланиб келган 68 маҳалла фуқоролар йиғинларининг раислари, шунингдек, ҳамкор ташкилотлардан вакиллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

