Қорақалпоғистон делегацияси Ўзбекистон-Хитой минтақалараро форумида иштирок этмоқда
1555
Хитой Халқ Республикаси Шинжон-Уйғур автоном райони, Урумчи шаҳрида айни пайтда Ўзбекистон-Хитой минтақалараро форум бўлиб ўтмоқда.
Президентимизнинг топшириғи билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев делегация аъзолари билан биргаликда тадбиркорлар форумида қатнашмоқда.
Шунингдек, Хитой Халқ Республикасидаги амалий сафар давомида Қорақалпоғистон делегацияси «Ишбилармонлар ҳамкорлигини кенгайтириш ва умумий фаровонликни амалга ошириш» шиори остида конференцияда ҳам иштирок этмоқда.
Ўтказилган форум доирасида Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш ва ҳамкорлик қилиш бўйича истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, Қорақалпоғистонда Хитой компанияларининг ишлаб чиқариш корхоналари ва заводларини ишга тушириш каби масалаларда келишувларга эришиш режалаштирилган.