22-январь куни Синьцзян-Уйғур автоном районининг Урумчи шаҳрида биринчи Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
1894
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Дастлаб, вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, Савдо-саноат палаталари, холдинг компаниялари раҳбарлари ҳамда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 1200 дан ортиқ вакиллари иштирокида форумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Жўқорғи Кенгеси Раиси сўзга чиқиб, мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ўзаро ҳамкорликнинг сифат жиҳатидан янги босқичига икки давлат раҳбарларининг оқилона, узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсати туфайли эришилганини таъкидлади.
Форум иштирокчиларининг эътибори Ўзбекистонда, шунингдек Қорақалпоғистонда инвестиция муҳитини яхшилаш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга қаратилди.
Ҳудудлар ва ишбилармон доиралар вакилларининг бевосита ўзаро ҳамкорлигини ошириш орқали икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кенгайтиришнинг кейинги қадамлари ва истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.
Форум “В2В” ва “В2G” музокаралари билан давом этди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси делегацияси Хитой томонининг расмийлари ва компаниялар раҳбарлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, янги лойиҳаларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишди ва иқтисодиётнинг турли соҳаларида ўзаро манфаатли янги шартнома ва битимлар тузишга муваффақ бўлишди.