Қорақалпоғистонда йирик лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда
1912
Хитой Халқ Республикасининг Синьцзян-Уйғур автоном районининг Урумчи шаҳрида Ўзбекистон-Хитой минтақалараро форумида иштирок этаётган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси раҳбарлигидаги Қорақалпоғистон делегацияси форум доирасида Хитой компаниялари вакиллари билан ўзаро мулоқот олиб бориб, уларнинг ишлари билан яқиндан танишди.
Ўз навбатида Қорақалпоғистонда тадбиркорларга яратилган шароитлар, инвестицион жозибадорликни орттириш, инвесторларга имтиёзлар яратиш борасида ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам кенг маълумот берилди.
Форум доирасида Синьцзян-Уйғур автоном райони Аксу округи ва Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани ўртасида савдо-иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳалари бўйича икки томонлама ҳамкорлик қилиш, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чораларни кенгайтириш, инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича кенг қамровли келишувга эришилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати