Қорақалпоғистонда каустик сода ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишув имзоланди
2009
Олдин хабар берганимиздек, ҳурматли Президентимизнинг топшириғи билан Жўқорғи Кенгес Раиси раҳбарлигидаги Қорақалпоғистон делегацияси Хитойда Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форумида иштирок этмоқда. Форумда бир қатор йирик инвестицион лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш борасида келишувларга эришилиши режалаштирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигидаги Қорақалпоғистон делегацияси форум доирасида «Xinjiang silk road golden camel» компанияси фаолияти билан яқиндан танишди.
Компания раҳбарияти билан икки томонлама ҳамкорлик қилиш, истиқболли лойиҳалар устида иш олиб бориш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот тумани ҳудудида дастлабки қиймати 108,9 млн. долларлик каустик сода ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ҳамкорлик бўйича амалга оширилаётган ишлар кўлами янги босқичга кўтарилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокида 2 мингдан ортиқ корхона самарали фаолият олиб бормоқда.
Ўтган йили Хитой компаниялари иштирокида умумий қиймати 2 млрд. долларлик 60 дан ортиқ лойиҳа самарали амалга оширилган. Бу борада Қорақалпоғистонда ҳам Хитой компаниялари билан ҳамкорлик қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўтказилаётган форум доирасида Қорақалпоғистонда янги корхона ва заводларни ишга тушириш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш борасида мулоқотлар давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати