Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи тайинланди
2439
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг мажлислар залида ташкилий масалаларга бағишланган мажлис бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, Президент Администрацияси масъул ходими Н.Норматов, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси раисининг ўринбосари А.Аслонов иштирок этди.
Кун тартибидаги масала бўйича Турманов Сағындық Турганбаевич – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мажлис давомида ҳурматли Президентимизнинг 2023 йил 21-декабрдаги «Маҳалла институтининг жамиятдаги рўлини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги 209-сон фармони ҳамда «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 402-сон қарори билан мамлакатимизда маҳалла институтининг обрўсини янада орттиришга эътибор кучайганлиги таъкидлаб ўтилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати