Жўқорғи Кенгес Раиси тадбиркорларни қабул қилди
1408
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан республикамиз ҳудудидаги тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида ҳар ҳафтанинг жума куни «Очиқ эшиклар куни» ташкил этилган. Бугун Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев «Очиқ эшиклар куни» доирасида тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ва таклифлари бўйича қабул ўтказди.
Унда шаҳар ва туманлардан қатор тадбиркорлар, тегишли соҳа мутасаддилари иштирок этди. Қабулда асосан ўз тадбиркорлигини ривожлантириш борасида учраётган муаммолар, молиялаштириш ва кредит ажратиш масалалари, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер майдонларини ажратиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалаларида мурожаатлар билдирилиб, Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан барча муаммолар тингланди. Билдирилган мурожаатларнинг кўпчилигига жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, вақт талаб этадиган мурожаатлар Жўқорғи Кенгес Раисининг назоратига олиниб, тез фурсатда ижобий ечим топиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.
Хар ҳафтанинг жума кунида ўтказилиши белгиланган Очиқ эшиклар кунида тадбиркорлар олдида учраётган тўсиқлар ва муаммоларни бартараф этиш, уларнинг таклиф ва фикрларини тинглаш билан бирга бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш учун Штаб аъзолари ҳам фаолият олиб боради ва бу доимий равишда давом эттирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати