Қорақалпоғистон Республикасида Республика ишчи гуруҳи раҳбарлигида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди
1229
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.Ходжаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг катта мажлислар залида инвестиция лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва янги лойиҳаларни амалга оширишда учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди. Мажлисда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д.Косимов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев, Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрмановлар иштирок этди.
Айтиш жоизки, жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасида давлат инвестиция дастурлари доирасида қатор йирик ва истиқболли инвестиция лойиҳалари шакллантирилган бўлиб, мазкур лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида аҳоли учун янгидан доимий ва даромадли иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Кенгайтирилган мажлис давомида бугунги кунда тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар тингланди ва билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ижобий ечим топиш чоралари кўрилди. Шунингдек, мазкур тадбир давомида хитойлик инвесторлар билан ZOOM орқали уланган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган йирик инвестиция лойиҳалари тўғрисида келишиб олинди. Бундан ташқари, вақт талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, уларни қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди. Мажлис сўнгида вазифалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати