8-сонли Оилавий Поликлиника фойдаланишга топширилди
1667
Бугун Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 8-сонли Оилавий Поликлиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, янги оилавий поликлиниканинг очилиши билан табриклади. 

Айтиш жоизки, сўнги йиллари юртимизда барча соҳалар қаторида тиббиёт соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада ҳурматли Президентимизнинг раҳбарлигида кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу асосда халқимизнинг соғлиғини яхшилаш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш муассасаларининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш янги босқичга кўтарилмоқда. 

Президентимизнинг қарори асосида Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 8-сонли Оилавий Поликлиникасининг 350 қатновга эга иморатини янгидан қуриш учун 9 млрд. сўм маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари сифатли якунига етказилди. Албатта, бу янги объектнинг фойдаланишга топширилиши халқимизга бирламчи тиббий хизматни янада яхшилашда аҳамият касб этиб, узоқ йиллар давомида халқимизга хизмат қилиши аниқ.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати