Нукус шаҳридаги Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали янги иморатининг очилиш маросими бўлиб ўтди
2357
Унда Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, янги иморатнинг фойдаланишга топширилиши билан соҳа ходимларини табриклади ва ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори билан бундай тиббий марказ Ўзбекистон бўйича биринчи бўлиб, Қорақалпоғистонда қад кўтарганини такидлади. Айтиш жоизки, юртимизда барча соҳалар қаторида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам улкан ўзгаришлар билан янгиланишлар юз бермоқда. Соҳани ривожлантириш бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлар, белгилаб берилган вазифалар кенг кўламли ишларга асос бўлиб хизмат қилмоқда. Шундай эзгу ишларнинг давоми сифатида бугун Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг янги иморати фойдаланишга топширилди. 

Ҳурматли Президентимизнинг қарори билан ажратилган 61 млрд. сўм маблағ асосида 4 қаватли янги иморат замонавий асбоб-ускуналар ва зарур инвентарлар билан таъминланди. Яратилган шароитлар натижасида бугунги кунга қадар Тошкент шаҳрида ўтказилиб келинган айрим мураккаб операцияларни Марказда ўтказиш имконияти яратилди. Иморат 130 ўринга мўлжалланган бўлиб, бундан ташқари, қўшимча 50 ўрин ташкиллаштирилиши режалаштирилмоқда. 
Шунингдек, чет элнинг тажрибали шифокорлари касалхонага келиши ва айрим мураккаб операцияларни сунъий интеллект ёрдамида амалга ошириш, Марказ шифокорларининг Европа ва дунё мамлакатларига тажрибасини ошириш мақсадида юборилиши ва шу асосда Марказнинг ўзида чет элдан келган тажрибали шифокорларнинг мастер-класслар ташкиллаштирилиши кутилмоқда. Очилиш маросими давомида Жўқорғи Кенгес Раиси Марказда яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди.