Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Кембридж халқаро эксперти Стив Кинг билан учрашди
1407
Унда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.Умарова видеоалоқа орқали, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Г.Кожабаева иштирок этди.
Учрашувда таълим соҳасида инновацион янгиланишларни, умум ўрта таълим муассасаларининг ўқув жараёнига халқаро тан олинган таълим дастурларини жорий этиш, таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи халқаро ташкилотлар билан бирга ишлаш ва бошқа аҳамиятли масалалар бўйича мулоқот олиб борилди.
Шунинг билан бирга, ҳурматли Президентимиз томонидан соҳага қаратилаётган эътибор алоҳида таъкидланди.
Унда шунингдек, республикамизда давлат умум ўрта таълим мактабларида халқаро «Кембридж» ўқув дастурини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Айтиш жоизки, Нукус шаҳридаги 46-сон мактаб (Прогресс) республикамиздаги энг олдинги мактаблардан бири бўлиб, ўқувчиларга юқори даражада сифатли таълим беришда алоҳида ўринга эга бўлиб келган. Аммо, айрим сабабларга кўра кўрсаткичлари бироз пасайиб, билим бериш даражасини ислоҳ қилиш талаб этилмоқда.
Шу мақсадда республикамизда биринчи марта 46-сон умум ўрта таълим мактабида (Прогресс) халқаро тан олинган Кембридж ўқув дастури асосида ўқув жараёнини янги ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Ўтказилган учрашувда таълим соҳасини ривожлантириш, бу борада режага киритилган ишлар кўламини янада кенгайтириш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш аҳамиятли эканлиги таъкидланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати