Элликқалъа тумани ҳокими тайинланди
2695
Шу йилнинг 14-феврал куни халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 71-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев қатнашди.
Сессияда Ниязимбетов Валижон Батирбаевич Элликқалъа тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, В.Ниязимбетов фаолияти давомида бир қанча масъул лавозимларда мувафаққиятли фаолият олиб борган.
Жумладан, Элликқаъла тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари ва шу кунга қадар Тўрткўл тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритиб келган.
Сессия сўнгида туман сектор раҳбарларининг 2024 йилда амалга ошириши режалаштирилган вазифалари бўйича тақдимот бўлиб ўтди.