Орол денгизининг қуриган тубини яшил ҳудудга айлантириш бўйича ишлар бошланди
1731
Ҳурматли Президентимизнинг 2018 йил 15-16-ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига бўлган сафарида Орол денгизининг қуриган майдонларида «Яшил қопламалар» - ҳимоя ўрмонларини пайдо қилиш, ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш, зарарли туз ва чангларни Орол денгизининг тубидан кўтарилишининг олдини олиш мақсадида бир қатор топшириқлар белгилаб берилган бўлиб, шу асосда амалий ишлар бошлаб юборилди.
Бошланган ишларда ҳар йили Республика вилоятларидан келган ёрдамчилар, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ободонлаштириш бошқармалари ва маҳаллий фуқаролар иштирок этиб, 2018-2023 йиллар давомида кўплаб майдонларга чўл ўсимликлари экилди.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигида 2024 йилги саксовул экиш ишлари бошлаб юборилди.
Унда уч авлод вакиллари ва депутатлар иштирок этиб, энг асосийси ёшлар юртимиз экологиясини яхшилаш йўлида ўзларининг салмоқли ҳиссасини қўшди.
Тадбирнинг очилиш маросимида республикамиз раҳбари сўзга чиқиб, барча меҳнаткашларга машаққатли, шунинг билан бирга шарафли ишларида зафарлар тилади.
Шунингдек, тадбирда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, йўл хўжалиги ва Фавқулодда ҳолатлар бошқармаси ходимлари экиш ишларини ташкиллаштириш ишларида кўрсатган фаоллиги ҳамда юртимиз ободлиги йўлидаги хизматлари учун медаллар билан тақдирланди.
Орол денгизининг қуриган тубида «яшил қопламалар» пайдо этиш мақсадида уруғларни йиғиш ва ҳимоя ўрмонларини пайдо қилиш ишларида ҳар йили мингдан ортиқ машина-механизмлар, кичик авиация ва ишчи кучи иштирок этмоқда.
Бундан кейин кенг кўламли ишларни ушбу йилда ҳам давом эттириш мақсадида Орол денгизининг қуриган тубида авиация, техника ёрдамида уруғ ва ниҳол экиш ишлари олиб борилиши белгиланиб, жами 300 минг гектар майдонда ўрмонзорликлар пайдо этиш ишлари режалаштирилган. Бугун ушбу эзгу ташаббус асосидаги ишлар бошлаб юборилди ва ҳудудга саксовул, қандим, черкес каби чўлга чидамли ўсимликлар экилади. Шу асосда «Орол чекинса ҳам, инсон чекинмайди» деган эзгу ғоя амалда ҳаётга татбиқ этилмоқда.