Жўқорғи Кенгес Раиси Чимбой тумани фаоллари билан учрашди
1498
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Чимбой туманидаги маҳалла фаоллари, кўча бошилари ва туман мутасаддилари билан учрашди. Унда дастлаб, сўнги йиллари юртимизда ҳурматли Президентимизнинг эътибори ва ғамхўрлиги билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар, фақат Қорақалпоғистон учун берилган имконият ва имтиёзлар, шу асосда халқимиз ҳаётига теран кириб бораётган ислоҳотлар ҳақида атаб ўтилди. Айтиш жоизки, Чимбой туманини ривожлантириш бўйича ҳурматли Президентимиз томонидан ажратилган маблағлар асосида қатор ишлар амалга оширилди. Халқ фаровонлиги йўлидаги бундай эзгу амаллар жорий йилда ҳам давом эттирилади.
Ўтказилган учрашувда Чимбой туманини ривожлантириш бўйича туман ҳокимининг 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлари ва белгиланган вазифалари бўйича тақдимоти тингланди. Жўқорғи Кенгес Раиси учрашувда зиёрат ўринларини ободонлаштириш, уларга олиб борувчи йўлларни таъмирлаш бўйича ишлар бошланганлигини атаб ўтди. Шу қаторда классик адабиётимиз намояндаларидан бўлган Кунхожа ва Бердақ боболаримиз қабри жойлашган «Қарақум ийшан» зиёратгоҳига олиб борувчи йўл қайта таъмирланиши, зиёратгоҳни туризмда алоҳида аҳамиятга эга манзилларнинг бирига айлантириш бўйича амалий чоралар кўрилиши алоҳида тилга олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати