Чимбой туманидаги «Пашентаў» овули обод манзилларнинг бирига айланади
1469
Ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида фуқароларимизнинг кундалик ҳаётида учраётган муаммоларига ечим топиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳар бир оилага кириб боришини таъминлаш, маҳаллаларни ҳар томонлама обод этиш ва энг чекка ҳудудларни ҳам файзли маҳаллаларга айлантириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Чимбой туманининг олис ва оғир ҳудудларининг бири бўлган «Пашентаў» овул фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.
Овул халқи билан учрашувда Пашентаўда кенг кўламли ободонлаштириш, фуқароларнинг обод ҳаётини таъминлаш борасидаги амалий ишлар олиб борилишини, бунинг учун тегишли маблағлар ажратилиб, барча зарур чоралар кўрилишини таъкидлади. Жўқорғи Кенгес Раиси ҳудуд учун режалаштирилган барча қурилиш ишларининг ўз вақтида, сифатли олиб борилиши доимий равишда назоратда бўлишини таъкидлади. Шунинг билан бирга, соҳа раҳбарларига топшириқлар берилиб, овул халқи ҳаётини яхшилаш, уларнинг бугунги турмушидан розилигини таъминлаш, «Обод қишлоқ, обод кўча, обод хонадон» тамоиллари асосида барча ишларни ташкилий равишда олиб бориш кераклиги алоҳида сўз этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати