Маҳалла еттилиги фаолияти бўйича Хоразм вилояти тажрибаси ўрганилди
406
Президентимизнинг Хоразм вилоятига қилган ташрифи доирасида Хива туманидаги “Истиқлол” маҳалласида ҳам бўлиб, бу ердаги ижобий тажрибаларни ўрганишни тавсия қилган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси вакиллари, сектор раҳбарлари вилоятда “маҳалла еттилиги” тизимининг жорий этилиши, аҳоли бандлигини таъминлаш, касбга ўқитиш жараёнлари билан танишди.
Дастлаб Қорақалпоғистон делегацияси “Истиқлол” маҳалласида фаолият олиб бораётган маҳалла еттилигининг иш тажрибаси, хизмат фаолияти, аҳоли билан мулоқот усулларини кўздан кечирди.
“Истиқлол” маҳалласида ташкил этилган “маҳалла еттилиги” тизими вакиллари билан мулоқотда халқни рози қилишда маҳалла тизимидаги самарали фаолият, ҳамжиҳатлик муҳимлиги қайд этилди.
Бундан кейин, Қорақалпоғистон делегацияси Урганч шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида ҳам бўлдилар.
Шунингдек, делегация аъзолари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вилоят филиалида тест синовларни ўтказиш бўйича яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати