Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев шаҳар ва туманлардаги ҳоким ёрдамчилари билан учрашди
1596
Бунда ўтган йилда ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва галдаги вазифалар бўйича мулоқот қилинди. 2023 йил давомида ҳоким ёрдамчилари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича қатор ишлар амалга оширилаётган бўлиб, натийжада маҳаллаларда янгидан тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қатор чоралар амалга оширилди.
Лекин, айрим жойлардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан ўз ишига беэътибор қараш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Ўтказилган учрашувда ўз вазийфасини бажаришда хато-камчиликларга йўл қўйган қатор ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти танқид қилинди.
Шунинг билан бирга, халқимизнинг бугунги турмушидан розилигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини ишга тушириш, янги иш ўринларини яратиш ва бошқа йўналишлар бўйича вазийфалар белгилаб олинди. Учрашув давомида ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натийжаларга эришган, иш ўринлари яратилишида кўмакдош бўлган ҳоким ёрдамчиларига Жўқорғи Кенгеснинг кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати