8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида
2466
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимизда мўътабар аёл зотига улкан эҳтиром кўрсатиш, давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, шунингдек, ўзининг самарали меҳнати, бой тажрибаси билан юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган хотин-қизларни муносиб тақдирлаш мақсадида қуйидагилар мукофотлансин:«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Аннакличева Гулистан Ахмедовна - «Қорақалпоқ адабиёти» газетаси бош муҳаррири, Қорақалпоғистон Республикаси«Дўстлик» ордени билан
Аймуратова Лиза Айтмуратовна - «Қуўаниш жарма» ирригация тизими бошқармаси муҳандис-гидротехниги, Қорақалпоғистон Республикаси«Шуҳрат» медали билан
Абдуғофурова Ферузахон Тожиматовна - Булоқбоши туманидаги «Тўлан файз» масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти Абдукаримова Саодат Жуманазаровна - Янгиариқ тумани «Янгиариқ» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Хоразм вилояти Аметова Гаухар Гулмуратовна - «Тахиатош иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамиятининг бўлим муҳандиси, Қорақалпоғистон РеспубликасиЎзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев