Дунёнинг гултожи – сизсиз хотин-қизлар
1655
Бугун Нукус шаҳридаги муҳташам иморатда «8-март – Халқаро хотин-қизлар куни» муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан келган нуроний оналар, жамоат ҳаётида фаоллик кўрсатиб, фидокорона меҳнат қилаётган хотин-қизлар, турли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.
Ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, республикамиз хотин-қизларини гўзаллик, уйғониш ва яшариш айёми бўлган «8-март – Халқаро хотин-қизлар куни» байрами билан қутлади.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов иштирок этди.
Сўнги йилларда ҳурматли Президентимиз томонидан юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга, уларнинг бандлигини таъминлашга, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, юртимизда гендер тенглиги масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. «8-март – Халқаро хотин-қизлар куни» муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан ўзининг сермаҳсул меҳнати, бой амалий тажрибаси билан юртимизда олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиб, Янги Ўзбекистонни қуриш, халқимизнинг обод турмушини таъминлаш йўлида ташаббус ва намуна кўрсатиб келаётган хотин-қизларимиз орден, медаль ва давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Тантанали тадбир давомида байрам муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори асосида турли соҳаларда сермаҳсул фаолият юритиб келаётган, оилаларнинг тотувлигини таъминлаш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлида кўрсатган фидокорлиги учун бир гуруҳ хотин-қизларга кўкрак нишонлари топширилди.
Сўзга чиққанлар хотин-қизларга қаратилаётган улкан меҳир ва алоҳида эътибор учун ҳурматли Президентимизга, республикамиз раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Ўтказилган тадбир санъат усталарининг концерт дастури билан давом этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати