Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
1626
Хитой Халқ Республикасининг Синьцзян саноат-қурилиш Корпуси (СПСК) комиссари ўринбосари Лю Синьцянь раҳбарлигидаги делегация Қорақалпоғистонга келди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигида республика вакиллари ва делегация аъзолари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича мулоқот олиб борилди.
Унда дастлаб, ҳурматли Президентимиз ва Хитой Халқ Республикаси етакчиси ташаббуси билан ўтказилган Ўзбекистон-Хитой минтақалараро форуми янги лойиҳалар устида ҳамкорлик қилишга янгича йўл очгани, бунда икки давлат раҳбарларининг ҳамкорликни янада кенгайтириш борасидаги юқори истиқболли ва фойдали самарадорликка асосланган эзгу ғоялари, узоқни кўзлаб имзоланган келишувлари асос бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
Бугунги ўтказилган учрашувда ҳам бу борадаги амалий чораларни давом эттириш, ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистон учун қабул қилинган қарор ва фармонлари билан берилган имтиёзлар асосида янги, йирик инвестицион лойиҳалар бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Мулоқот давомида Қорақалпоғистоннинг мавжуд имкониятларидан фойдаланиб, саноат ишлаб чиқариш ишларини кенгайтириш, бу борада янги ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналари фаолиятини йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш ва бошқа аҳамиятли масалалар сўз этилди.
Ўз навбатида Жўқорғи Кенгес Раиси республикамиз ҳудудида саноатни ривожлантириш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш доимо қўллаб-қувватланишини ва барча имкониятлар ишга солинишини таъкидлади.