Ўзбекистон-Хитой иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш истиқболлари форуми ўтказилди
1544
Бугун Нукус шаҳрида «Ўзбекистон-Хитой иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш истиқболлари форуми» бўлиб ўтди.
Унда Хитой Халқ Республикасининг Синьцзян саноат-қурилиш Корпуси (СПСК) комиссари ўринбосари Лю Синьцянь раҳбарлигидаги делегация, маҳаллий тадбиркорлар, масъул раҳбарлар иштирок этди.
Форумда Жўқорғи Кенгес Раиси сўзга чиқиб, Қорақалпоғистонда инвесторлар учун яратилган шароитлар, Президентимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Қорақалпоғистон учун берилган имтиёзлар ҳақида кенг турда атаб ўтди.
Ўткизилган форумда республикамизнинг инвестицион жозибадорлиги, янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мавжуд имкониятлар, ресурслар истиқболи ва бошқа аҳамиятли йўналишлар бўйича тақдимотлар йиғилганлар назарига тақдим этилди.
Ўз навбатида юртимизда меҳмонда бўлиб турган делегация аъзолари ҳамкорлик бўйича лойиҳалар устида иш олиб бориш, мавжуд имкониятлардан фойдаланиш, ҳар икки томон учун фойдали ва манфаатдор лойиҳалар устида ҳамкорлик қилиш бўйича фикрларини билдирди.
Форумда ҳамкорлик қилиш бўйича ишларнинг янада давом эттирилиши ва янги лойиҳалар бўйича ишлар тизимли равишда давом эттирилиши алоҳида тилга олинди.