Тўрткўл туманида янги туғруқ комплекси қурилиши бошланди
1627
Сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимизнинг эътибори ва ғамхўрлиги билан ижтимоий ва инфратузилма объектларида кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу ишларнинг давоми сифатида Тўрткўл туманида ҳам жорий йилда 90 объектда 127,3 млрд. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Бугун Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплекси иморати қурилишининг қозиғи қўйилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этди.
Қурилиш ишлари доирасида туғруқхона комплекси биносига қўшимча 70 ўринли янги бино қуриш шунингдек, мавжуд бинони мукаммал таьмирлаш режалаштирилган. Натижада, маҳаллий фуқаролар, шунинг ичида оналар ва болалар учун барча қулай шароитлар яратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати