Чимбой туманини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди
1788
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Чимбой туманини ижтимоий-иқтисодий томондан ривожлантириш, халққа муносиб турмуш шароитини яратиш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш масалалари бўйича мажлис ўтказди.
Унда туманга республикадан бириктирилган вакиллар, туман мутасаддилари ва маҳалла еттиликлари иштирок этишди.
Айтиш жоизки, Чимбой туманини ривожлантириш бўйича ҳурматли Президентимиз томонидан ажратилган маблағлар асосида қатор ишлар амалга оширилди. Халқ фаровонлиги йўлидаги бундай эзгу амаллар жорий йилда ҳам давом эттирилиши белгиланиб, қатор мақсадли кўрсаткичлар белгилаб олинган.
Ушбу ишлар доирасида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, фуқароларнинг ўзини-ўзи банд этишига кўмаклашиш, уй шароитида ва томорқадан самарали фойдаланиб даромад олиш, бунда маҳалла еттилиги тизими имкониятларидан кенг фойдаланиш ва бошқа аҳамиятли масалалар кўриб чиқилди.
Шунинг билан бирга фуқароларнинг ўз тадбиркорлигини бошлаши учун мамлакатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан, имтиёзли кредит маблағлари ва бошқа манбалардан кенг фойдаланиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Мажлис давомида тегишли топшириқлар берилиб, вазифалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати